Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-29 10:36:15    105

PDF юклаш
Чоп этиш


        Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда ёшларга оид дастурлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги мавзусида ўтган очиқ мулоқотда маҳалла ёшлар етакчилари ва ҳудуддаги ёшлар иштирок этди.

        Маҳаллалардан келиб тушган мурожаатлар, “Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсумининг ўтказилиши юзасидан эркин мулоқот йиғилганлар учун фойдали бўлди.

        Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси катта мажлислар залида Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган 9 нафар намунали ёшлар етакчилари тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Сўх тумани Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳасанов Ҳайитбой Ҳисензода ҳам борлиги бизни жуда қувонтирди.

        Ишончимиз комилки, Сўх туманида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари туман ёшларини самарали фаолият туфайли янги чўққиларни забт этиш сари етаклайдилар. Тадбирда вилоят вакиллари томонидан ишларни янада самаралироқ йўлга қўйиш учун керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram