Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖОЙЛАРДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-09-28 15:18:12    94

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, Республикамиз ҳудудларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси вазифаси мазкур соҳа мутасаддилари зиммасига катта масъулият юклайди ва салкам 10 ой давомида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари учун бугун “ғалвирни сувдан олиш” пайти келди. Шунинг учун, туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳудудларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг ҳисоботлари бўлиб ўтаётир.

        Навобод маҳалласида бўлиб ўтган ҳисобот тадбирида маҳалла аҳли иштирок этдилар. Тадбир маҳалланинг 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Мазкур маҳаллага ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланган Маъмуржон Бобомирҳисенов маҳалла аҳлига ўзининг 8 ой давомида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида олиб борилган ҳоким ёрдамчиси ишлари таҳлил этилди.

        Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жами хонадон сони 732 та бўлиб, оилалар сони 1 282 таниш ташкил этади ва маҳаллада 4 349 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги ишсизлар сони 213 нафарни ташкил қилади.

        Ҳоким ёрдамчиси ўз ҳисоботида маҳалла аҳлига қилинган ишлар ва келгусидаги режалари ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот берди. Маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” деҳқончилик ва саноат бўлгани боис, ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича перспектив режалар тузилгани ва ушбу режаларни ижро этишда ҳамкорлик қилиш ва бирдамликда фаолият олиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram