"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ-2022" КАСБИЙ КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2022-09-28 14:19:17 236
Мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазкур соҳа ривожига асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Туманимизда мактабгача таълим муассасаларига болаларни жалб этиш кўрсатгичинининг юксалиши соҳада олиб борилаётган амалий ишлар натижасидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 113-сонли карорига асосан Республика миқёсида йилнинг энг фаъол ва яхши тарбиячисини аниқлаш ва танлаб олиш мақсадида касбий кўрик-танлов ўтказилиши анъанага айланиб қолган. Биноан, Сўх туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022" касбий кўрик-танловининг 2 босқичи ўтказилмоқда.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти ўтказилаётган касбий танловнинг асосий мезбони сифатида алоҳида тайёргарлик кўргани таҳсинга лойиқ. Тадбирда иштирок этаётган тарбиячилар маҳорати ва истеъдодига ҳакамлар ҳайати адолат мезони асосида баҳо беришаётир.
Қўл меҳнати асосида яратилган маҳсулотларнинг кўргазмалари, жонли бурчаклар ва шинам дарс хоналари барча тарбиячиларнинг эътибор марказида бўлмоқда. Мазкур танловнинг туман босқичи ғолиби вилоятда иштирок этади ва туман шаънини ҳимоя қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram