Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ МАҲАЛЛАЛАРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-09-28 14:16:23    146

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туман марказий ўйингоҳида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ташаббуси билан бўлиб ўтган тадбирда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг барча куч ва воситалари иштирок этишди. Фуқаро муҳофазаси таркибига кирувчи барча ташкилот-корхоналарнинг вакиллари қаторида мазкур идораларда мавжуд бўлган техника воситалари ҳам жалб этилди.

        Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, зарар кўрган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ташкил этилаётган бундай тадбирлар энг аввало, фуқароларимиз манфаатини кўзлаб ташкил этилаётгани зикр этилди. Тадбирда қатнашган вилоят вакиллари ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташкилланаётган тадбирлар аҳамияти ҳақида сўзлашди.

        Шунингдек, 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ, миллий гвардия, газ ва электр таъминоти хизматлари ходимлари, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, тиббиёт бирлашмаси вакиллари ҳамда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари билан ҳамкорликда мавжуд 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб хонадон эгалари билан 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда ботулизим каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

        Профилактик тадбирларда 935 та хонадонларга кирилди ва 3745 нафар фуқароларга йўриқномалар берилди. Ўтказилган тадбирларда корхона ва ташкилотлардан 16та техника ва 245 нафар ходимлар қатнашди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram