Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШ МАҚСАДИДА ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИ ЖАЛБ ЭТИЛИШИ КЎЗДА ТУТИЛГАН

×

 2022-09-22 20:08:55    261

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, туманимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва аҳоли дастурхонига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида кўп ишлар қилинаётир. Ташкил этилаётган каврак плантациялари, наматак етиштиришни йўлга қўйиш, оборотдан чиқиб кетган ерларда сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда экспорбоп маҳсулотлар етиштириш, янги ерларни ўзлаштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар ўзининг ижобий самараси томон йўл олаётир.   

        Яна бир муҳим жиҳат: Сўх туманида шифобахш ўсимликлар етиштириш бўйича ҳам олиб борилаётган ишлар ўзининг самараларини бермоқда. “Сўх шафран экспорт” ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари Рашод Одилбоевнинг маълумотига кўра, ушбу йўналишда туманда биринчи қадамлар қўйилмоқда.    

        Туманимизга ташриф буюрган қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ҳам туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш мақсадида ўрганишларни олиб боришяпти. Вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва тумандаги вакиллар иштирокида бугун тадбиркор Рашоджон Одилбоев томонидан олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

        Айтиш лозимки, туманда заъфарон ўсимлигини етиштириш ва уни экспортга йўналиштириш бўйича ишлар икки йилдан бери олиб борилмоқда. Бу жиҳат Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан ҳам туманга қилган ташрифи чоғида қайд этилган. Мазкур соҳага ҳам халқаро молия интистутлари маблағлари жалб этилиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

        Айни кунда кооперация ходимларига Варган массивидан 12 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, заъфарон ўсимлиги етиштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Учрашув чоғида мазкур соҳани ривожлантириш мақсадида ажратилиши кўзда тутилган 100 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram