Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНМАЙДИГАН ЕРЛАРНИНГ ТУПРОҚ ВА ИҚЛИМ ШАРОИТИ ОЛИМЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-09-22 20:06:40    232

PDF юклаш
Чоп этиш


        Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Қалъача маҳалласининг Жавпая массивидаги мавжуд ерларни ўзлаштириш бўйича бошланган эзгу ишлар ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Вилоятимизнинг турли шаҳар ва туманларидан сафарбар этилган техникалар ёрдамида айни кунда мазкур ҳудудда ерларни экишга тайёрлаш ишлари амалга оширилаётир.

        Қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш бўйича тузилган штаб вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар тўлиқ назоратга олинган. Қувонарлиси шундаки, Жавпая массивидаги ерларни ўзлаштириш ва бу ҳудудда қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш устида Республика миқёсидаги идора ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари олимлари ҳам иш олиб боришяпти.

        Туманимизга ташриф буюрган Республика сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти олимлари мазкур таълим даргоҳи директори Р. Низомов бошчилигида Жавпая массивида бўлдилар. Ҳудуднинг ер ва иқлим шароити мевали дарахтлардан анор етиштириш учун қулайлиги аниқланди ва бошқа мева ва полиз экинларини экишни режалаштириш мақсадида Жавпая тупроғидан лаборатор таҳлиллар учун намуналар олинди.

        Институт раҳбарининг сўзларига кўра, Жавпая массивидаги 201 гектар ер майдонига халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан анорзор плантацияси ташкил этилади. – Бизнинг яна бир асосий мақсадимиз туманда картошка уруғчилигини йўлга қўйишдан иборат. Бу мақсадга ҳам халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилади. Бу дегани туманда картошка уруғчилигин етиштириш бўйича институт филиали ташкил этилади ва соҳада янги иш ўринлари яратилади, - дейди институт директори.

         Шунингдек, вилоят вакиллари ҳамроҳлигида олимлар Қайроқ массивида ҳам бўлишди. Ушбу ҳудудда ҳам ўрганишлар олиб борилиб, Қайроқ массивининг ер майдонлари кўздан кечирилди ва янги ғоялар устида ишлашга келишиб олинди.

        “Сўх” ширкат хўжалиги миришкорлари билан бўлиб ўтган учрашувда картошка экиш агротехникаси бўйича тавсиялар берилди. Туманда асосан маҳаллий уруғлардан фойдаланиб соҳани ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди.     

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram