Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-21 16:11:53    96

PDF юклаш
Чоп этиш


  Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияга туман ҳокими Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва сессияни очиб берган туман ҳокими иштирокчиларга кун тартиби ҳақида маълумот берди.

 Сессия кун тартибига 5 та масала қўйилди ва мазкур масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди. 

Сессия кун тартибидаги биринчи масала - туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йули билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисида иштирокчиларга Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси Умиджон Эргашев ахборот берди.

Суд раисига сессия иштирокчилари ўзларининг саволларини бериб, жавоблар олишди. Шунингдек, баҳсли масалаларда ҳам суд раисига мурожаатлар қилинди.

Кун тартибига қўйилган иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 5 май куни тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаъолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-сонли баёни, 15-банди ижроси юзасидан Сўх тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири Усмонжон Мамадалиев ҳисобот берди.

Шунингдек, Янгиариқ маҳалласидан сайланган депутат Амирали Сафаровнинг тиббиёт соҳасига оид киритган қўшимча таклифи – Янгиариқ маҳалласида фаолият олиб бораётган Янгиариқ шифокор хизмат уйини ҚВПга айлантириш масаласи ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибига қўйилган учинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хужалиги масалалари қумитасининг 2022 йил 04 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Сув хужалиги Вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси сув хужалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган концепцияси доирасида 2022 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги 142-сонли қарорига асосан, фермер хужаликлари, ширкатлар ва аҳоли томорқаларида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳамда бў бўйича хужалик субъектлари ва аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар  юзасидан иштирокчилар туман ирригация бўлими бошлиғи Ўткиржон Болтабоевнинг ҳисоботини тинглашди.

Сессия давомида ушбу йўналишда Сўх туманида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Депутатлар томонидан сув таъминотига оид муаммоли масалалар ҳам муҳокама этилди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала - Жамоатчилик фикри асосида шакллангтирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги ҳисобот туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаров томонидан иштиркочиларга ўқиб эшиттирилди.

Сессия кун тартибига қўйилган охирги – бешинчи масала - “Саховат ва кўмак жамғарма фонди”га тушган маблағларни тўғри тассарруф этиш тўғрисида иштирокчиларга туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов маълумот берди.

Депутатлар томонидан кўрилган барча масалала бўйича қарорлар қабул қилинди. Шу билан Ҳалқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишига якун ясади.

          Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram