Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори ижроси бўйича туманда 2022 йил 2-чоракда амалга оширилган ишлар бўйича

 2022-09-21 08:03:32    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори ижроси бўйича туманда 2022 йил 2-чоракда  амалга оширилган ишлар бўйича

                                          МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш жараёни 2022 йил 1-февралдан 1-апрелгача бўлган муддатда Молия Вазирлигининг openudget.uz ахборот порталида ўтказилди. Туманда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришнинг 1-босқичи учун жами 2 923.2 млн сўм маблағ ажратилган. Шундан 89.4 млн.сўм маблағ 2021 йил очик бюджет жамғармасидаги қолдиқ, 513.0млн сўм 2022 йил бошига шаккланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ва 2 320.7 млн сўм 2022 йил бюджет параметрларида (туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи) кўзда тутилган маблағ ҳисобидан ажратилган.

 Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш жараёни 3-босқичда амалга оширилди:

         Биринчи босқичда туманимиз фукаролари томонидан 2022 йил 1 февралдан 22 февралгача бўлган муддатда ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолари бўйича таклифларини ахборот порталига жойлаштиришган.  Фуқаролар томонидан жами 104 та 47 млрд 71 млн сўм бўлган таклифлар жойлаштирилган.

         Иккинчи бочқичда 2022 йил 23 февралдан 4 мартгача бўлган муддатда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш бўйича тузилган ишчи комиссияси томонидан модерация жараёни ўтказилди.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинди:

туманнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, аҳолидан тушаётган мурожаатлардаги муаммолар;

жамоавий муаммоларни ҳал этиш қаратилганилиги (хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина ёки турар жой ҳарид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат органларининг бинолари ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига шу жумладан уларнинг бошқа эхтиёжларини қоплашга қаратилган бўлмаслиги лозим;

кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан жорий йилда манзилли рўйхат (ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ёки ташриф баёнлари ва бошқалар)га ёки бюджет параметрлари доирасида харажатлар сметасига асосан маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлса ушбу таклифлар асосланган ҳолда қабул қилинмаслиги лозим;

бюджет ташкилотлари жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларнинг фақат биттасида таклиф объекти сифатида иштирок этишлари мумкин.

бюджет ташкилотлари жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар объекти сифатида бир марта иштирок этиб, ғолиб деб топилган бўлса ҳамда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан ушбу лойиҳа ечими бўйича маблағ ажратилган бўлса, ушбу бюджет ташкилотларининг кейинги 24 ой ичида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида таклиф объекти сифатида иштирок этишлари мумкин эмас.

берилган таклифларни амалга оширишнинг умумий қиймати
базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.            

Модерация жараёнида фуқаролар томонидан берилган жами 104 та таклифдан 40 та таклиф рад этилди. Жумладан 14 та таклифни амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан юқорилиги, 12 таси такрорланганлиги, ва 14 та таклиф тасдиқланган низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилган.

Модерация жараёни натижасига асосан 104 та таклифдан 40 таси рад этилган ва 64 та таклиф овоз бериш жараёнига ўтказилган.

Учинчи босқич 5 мартдан 1 апрелгача фукаролар томонидан модерациядан ўтказилган 64 та таклифларга овоз бериш жараённи олиб борилди. Ушбу босқичда фукаролар томонидан жами 12 335 та овоз берилган.

 Овоз бериш натижаларига қуйидаги 5 та таклиф ғолиб деб топилди.

Жумладан:

  1. Фуқаро Уктам Сафаров томонидан киритилган ID 1460400033 сонли 380.0млн сўм бўлган Чашма МФЙ да жойлашган 11 сон умумтаълим мактабида мини стадион қуриш  таклифига 2 080 та овоз,
  1. Фуқаро Пайрав Аҳмедов томонидан киритилган ID 1460400020 сонли 400.0млн сўм бўлган Янгиариқ МФЙ да жойлашган 2 сон умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш таклифига 1 966 та овоз,
  1. Фуқаро Шоҳжаҳон Ҳакимжонов томонидан киритилган ID 1460400023 сонли 960.0млн сўм бўлган Себзор МФЙ нинг Тутиқатор кўчасининг 1 500 метр ва Олмазор кўчасининг 1 500 метр ички кучаларини асфалтлаштириш таклифига 1 771 та овоз,
  1.  Фуқаро Фазлиддин Хидиралиев томонидан ID 1460400029 сонли 300.0млн сўм бўлган Ленбур МФЙ да жойлашган 17-сон мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш таклифига 1 698 та овоз,
  1. Фуқаро Шоҳида Хидиралиева томонидан ID 1460400035 сонли 830.0млн сўм бўлган Какир МФЙ Чинор кучасининг 1 450 метр қисмини ва Себеда кучасининг 1 150 метр қисмини асфалтлаштириш таклифига 1 060 та овоз берилган.

Юқоридаги ғолиб таклифларни молиялаштириш буйича тасдикланган манзилли дастурга асосан буюртмачи ташкилотлар билан шартномалар тузилган ва барча таклифларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилган.