"STREET WORKOUT" СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ МАҲАЛЛА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-19 15:49:37 198
Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Сўх тумани Сариканда маҳалласида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида спортнинг "Street workout" мусобақасининг маҳалла босқичи ўтказилди.
Мусобақа Низом қоидалари асосида маҳалланинг "Чордара", "Анорбоғ”, "Гулирайҳон", "А.Фитрат" ва "Балиқчи" кўчаларининг 16-21, 22-26 ва 27-30 ёшли аҳоли ўртасида ўтказилди.
- Маҳалла босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар сектор босқичида қатнашади, - дея бизга хабар йўлламоқда маҳалланинг ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram