Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОҚИЛА АЁЛЛАР” ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-09-17 15:24:52    96

PDF юклаш
Чоп этиш


        Оила муқаддас даргоҳ. Ушбу даргоҳнинг муқаддаслигини сақлаш ва асраш энг аввало аёлларга боғлиқ. Агар аёлларимиз оқила бўлса, оила ҳам мустаҳкам бўлишига шубҳа йўқ.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 август кунги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори ижроси юзасидан Республикамиз ҳудудларида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда ҳам туманда мазкур ҳаракат фаъолиятини йўлга қўйиш ва унга муносиб раҳбар тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

        Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова Республикамизда хотин-қизларга давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ҳақида гапириб, туманда “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил этиш давр тақозоси эканлигини таъкидлаб ўтди. Айтиш лозимки, маҳалла фуқаролар йиғинларида мазкур ҳаракат фаъолият олиб боради ва хотин-қизлар фаъоли, отинойлар билан мустаҳкам ҳамкорлик қилган ҳолда хотин-қизларни қийнаётган турли муамммо ва камчиликларни бартараф этилишида астойдил ҳаракат қилишади.

        Тадбирда иштирок этган фаъоллар мазкур ҳаракатнинг туман миқёсида ташкил этилиши бўйича ўз фикр-мулоҳазарини билдирдилар. Мазкур ҳаракатга муносиб номзод тайинланиши алоҳида таъкидланди.

        “Оқила аёллар” ҳаракати жамиятда ўз ўрнига эга ҳаракат бўлиши лозим. Зотан, ушбу ҳаракат фаъолиятига маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота онанинг масъулиятини ошириш, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда «Оила — муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш каби вазифалар киради.

        Учрашув давомида мазкур ҳаракат ва унинг асосий вазифалари ҳақида кенг кўламли тушунча ва маълумотлар берилди. Ташкил этилган ҳаракат ва унинг мутасаддилари фаъолиятига муваффақиятлар тиланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram