Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДАГИ ЯНГИ ОШП ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ АРАФАСИДА

×

 2022-09-17 11:38:17    85

PDF юклаш
Чоп этиш


        2022 йил давомида туманимизда тиббиёт соҳасиини ислоҳ қилишга қаратилган амалий ишлар доирасида кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилди. Олис ва чекка ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида барпо этилган тиббиёт масканлари фуқароларимиз манфаатига хизмат қилаётир.

        Шарқобод ва Офтобру маҳаллаларида қуриб фойдаланишга топширилган янги оилавий шифокорлик пунктлари, туман тиббиёт бирлашмасида фойдаланишга топширилган ички касалликлар бўлими ва олис Малбут қишлоғида барпо этилган янги туман марказий поликлиникаси тасарруфидаги тиббий пункт соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидан дарак беради. Айни кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Ленбур маҳалласида ҳам янги оилавий шифокорлик пункти қурилиши давом этмоқда ва мазкур тиббиёт маскани фойдаланишга топшириш арафасида турибти.

        Мазкур тиббий маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-98 сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 04 феврал кунги 64-11-0-Q/22 сонли қарорлари асосида барпо этилди. Ҳозирги кунда тиббиёт масканида охирги ишлар амалга оширилмоқда.

        Мазкур тиббиёт масканини барпо этилиши учун давлатимиз бюджетидан 1 миллиард 881 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Қурилиш ишлари "Марғилон Сарбон қурилиш таъмир" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram