Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДАГИ ОЧИҚ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИЛИШИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР БОШЛАНДИ

×

 2022-09-17 11:29:45    100

PDF юклаш
Чоп этиш


        Кеча куннинг иккинчи ярамида туманимизда бўлган Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Трусунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган ишларнинг натижадорлиги ҳамда олиб борилаётган ишлар жараёнини кўздан кечирдилар. Даставвал ишчи гуруҳ туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамроҳлигида Жавпая мавзесида бўлишди.

        Жавпая кенгликларида бўлган вилоят ҳокими ўринбосарига мутахассислар томонидан ҳудуд бўйича керакли маълумотлар берилди. Тузилган харита орқали ҳудуднинг ўзлаштириши мумкин бўлган майдонлари кўздан кечирилди.

        Туман "Ермулккадастр" мутахассисларининг маълумотига кўра, мазкур ҳудудда 400 гектардан зиёдроқ экин ер майдони мавжуд бўлиб, барчаси шудгорланган ва лотларга ажратиб қўйилган.

        Режага кўра, дастлаб Жавпаядаги 201 гектар ер майдони экиш учун тайёрланади. Махсус техникаларни сафарбар этиш орқали экин экиладиган ер майдони теккисланиб, суғориш учун қулай ҳолатга келтирилади. Томчилатиб суғориш йўлга қўйилиб, мазкур ҳудудга анор ва наматак экилади. Чунки анор ва наматак етиштириш учун Жавпаянинг тупроқ ва иқлим шароити мос келади.

        Анор етиштириш учун шамол йўналиши ва суғориш тизимининг тўғри йўлга қўйилиши ҳам зарур шартлардан биридир. Бу жиҳатлар ҳам мутахассислар томонидан ўрганилади.

        Жавпая массивини ўзлаштириш бўйича штаб ташкил этилди. Штаб раиси этиб Фарғона ДЎХ бошлиғи Шуҳрат Абдусаломов тайинланди.

        Вилоят ҳокими ўринбосари ўрганиш давомида Жавпаяда барпо этилган сув жамлаш қурилмасини ҳам кўздан кечирди. Қурилган ҳовуз сув етказиб беришга мўлжалланган.

        Қурилаётган сув омборини кўздан кечирган ишчи гуруҳ вакилларига мутахассислар мазкур иншоот ҳақида маълумот бердилар. Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ шунингдек, "Озод" ширкат хўжалигида картошка етиштириш жараёнини ҳам кўздан кечирдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram