Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНМАЙДИГАН ЕРЛАР ЎЗЛАШТИРИЛИШИ БЎЙИЧА ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

×

 2022-09-17 11:24:51    95

PDF юклаш
Чоп этиш


        Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивидаги бўш ерларни ўзлаштирилиши бўйича бошланган эзгу ҳаракат ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Туманимизда бўлган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан мазкур массивда бўлишиб, Жавпаяда амалга оширилган ишлар билан танишдилар ва қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

        Жавпаядаги очиқ ер майдонларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилиши вилоят вакиллари томонидан қайд этилди ва Сўх тумани қишлоқ хўжалиги мутасаддилари томонидан мазкур ҳудуд истиқболи ҳақида маълумотлар берилди. Жавпаядаги ерларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланган бўлиб, мавжуд ер майдонлари шудгорланган ва лотларга ажратиб қўйилган.

        Ўрганиш давомида Жавпая массивига сув тортиш ишларини давом эттириш, томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида зарурий чораларни кўриш, суғориш ва мебмран аҳавзалари қуриш учун қулай ҳудуд танлаш, ҳудуд тупроғи унумдорлигини аниқлаш, мевали дарахт кўчатлари ва шифобахш ўсимликлар кўчатларини етказиб бериш, ерларни кўчат экишга тайёрлаш учун зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини сафарбар этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Айтиш лозимки, Жавпаядаги ер майдонлари ва тупроқ шароити мевали дарахтлар парваришига мос келади.

        Ерларни ўзлаштириш орқали фуқароларга қўшимча даромад манбаи яратиш, туман экспорт салоҳиятини кўтариш мақсадида “бир ҳудуд – бир маҳсулот” тизимини йўлга қўйиш, фуқароларга ерларни ўзлаштириш учун субсидия бериш масаласида қонуний чораларини кўриш ҳам мутасаддилар иштирокида муҳокама этилди. Яқин кунларда бевосита вилоят ҳокими кўрсатмасига асосан Жавпаяни ўзлаштириш мақсадида махсус техникалар сафарбар этилиши қайд этилди.

        Вилоят вакиллари раислигида Жавпая массивини ўзлаштириш бўйича штаб ташкил этилади. Мазкур штаб бевосита ушбу ҳудудда фаъолият олиб боради ва режалаштирилган чора-тадбирлар асосида мазкур ҳудуддаги ерларни ўзлаштириш юзасидан амалий ишлар олиб боради.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram