Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ!!!

×

 2022-09-15 13:03:13    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция – лотинча “corrumpo” сўзидан олинган бўлиб, “айниш”, “порага сотилиш” маъноларини англатади.

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишда намоён бўлади.

Коррупция ўз ўрнида манфаатлар тўқнашуви натижасига юзага келади.

Манфаатлар тўқнашуви эса — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият ҳисобланади.

Коррупция ҳал этилиши лозим бўлган дунё миқёсидаги глобал муаммолардан биридир. Коррупция натижасида ҳар қандай давлат ва жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишига путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига асос бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида муҳим аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган ҳамда қонунчилик билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш иборатлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилган. Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончи ва кўмаги натижаси ўлароқ давлат ва жамият ривож топиб боришини тарихнинг ўзи исботлаб келмоқда. Ҳўш, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончни нимага асосланади. Албатта бу — фуқароларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқларининг юзага чиқиши ва улардан фойдаланишдаги тўсқинлик ва қийинчиликларнинг йўқлигида, мавжуд ҳуқуқлар бузилган тақдирда, уларнинг тикланишида ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бузилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг бартараф этилишида намоён бўлади. Халқнинг кўмаги бўлмаганида давлат ва жамият ривож топмас эди. Хўш халқнинг кўмаги нималарда намоён бўлади. Айтиш лозимки бу борада кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Хусусан, фуқароларнинг ўз салоҳиятлари устиларида ишлашлари, ўзларининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрганишлари ва уларни рўёбга чиқаришда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳаракат қилишлари, давлат ва жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ўзларининг таклифларини беришлари ва ташаббус билан чиқишлари, ушбу таклиф ва ташаббусларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширишларида намоён бўлади. Таъкидлаш лозимки, халқнинг давлат идораларига бўлган кўмаги нафақат давлат идораларининг ривож топишига, балки халқ ҳаётининг ривож топишига асос бўлиб, коррупцияга қарши курашишдаги асосий омил ҳисобланади.

Шундай экан, тараққиёт кушандаси бўлмиш коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат идоралари ва ташкилотларининг вазифаси балки, Ўзбекистон халқи бўлмиш барча фуқароларнинг бурчи ҳисобланади. Зеро, юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлган ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш ва мажбуриятларини бажаришда қонунбузилишига йўл қўймайди.

          Хакимов Абдулазиз Қосимжон ўғли - Риштон туманлараро

        иқтисодий суди судья ёрдамчиси 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram