Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСТИТЕТИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-09-15 10:15:36    102

PDF юклаш
Чоп этиш


     Хабарингиз бор, ўтган йили Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида бевосита туман ҳокими ташаббуси билан “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Фарғона давлат олийгоҳида таҳсил олаётган Сўхлик талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этилиб, ўтказилган эди. Қувонарлиси ушбу ташаббус анъанага айланиб бормоқда ва Фарғона давлат Университетида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув бошланган эзгу амалнинг мантиқий давоми бўлди.

        Ташкил этилган мазкур учрашувда университетнинг ёшлар масалалари бўйича проректори Фозилжон Отақулов, туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Илҳом Абдумажидов, тумандаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори Амиржон Темировлар ҳам қатнашдилар.

        Тадбирни очиб берган олийгоҳ проректори сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан бевосита Сўх туманига берилаётган эътибор, айниқса, Президентиимиз эътибори доирасида иккинчи марта Сўхлик ёшларга берилган 500 та квота ҳақида гапирди ва ушбу берилаётган эътиборга жавобан Сўхлик талаба-ёшлар таҳсил жараёнида ҳамр доим фаол бўлишлари шартлигини алоҳида таъкидлади. Бошланган икки томонлама ҳамкорлик ўзининг ижобий самарасини беришига ишонч билдирилди.

        Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам ўз навбатида сўзга чиқиб, сўзининг аввалида барча талаба номига муваффақ бўлган ёш студентларни табриклади ва ёшларнинг асосий вазифалари ўқиш ва ўрганиш эканлигини қайд этди. Чунки бугун таҳсил олаётган талаба-ёшлар Сўх тумани эртанги куни бунёдкорлари ҳисобланади. Туман ҳокими талаба-ёшлар берилаётган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, бор куч-ғайратини билим олиш, илм ўрганишга сарф этишларини алоҳида таъкидлади.

        Шунинг баробарида, талабаларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек талаба-ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш ҳар доим туман ҳокимлиги зиммасида эканлиги алоҳида таъкиланди. Ушбу йўналишда университет билан мустаҳкам алоқа ўрнатилганлиги қайд этиб ўтилди.

        Тадбир самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтди ва талаба-ёшлар ҳам ўз саволлари билан мутасаддиларга мурожаат этишиб, муносиб жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида бундай учрашувларни мунтазам ташкил этиш лозимлиги қайд этилди ва энг фаъол бўлган талаба ёшларга туман ҳокимлигининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram