ТУМАН ҲОКИМИ НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2022-09-14 18:00:10 166
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Ҳазрати Али маҳалласидаги зиёратгоҳда бир гуруҳ нуроний отахон ва меҳнат фахрийлари билан учрашди. Туман ҳокимига ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳамроҳлик қилди.
Учрашув давомида туманимиз ҳудудида олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари хусусида гапирилди. Нуроний отахонлар берилаётган бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий минатдорчилик билдирдилар.
Қайд этилдики, мамлакатимиздаги тинчлик ва тотувликнинг асосий омили давлатимиз раҳбари олиб борилаётган одилона сиёсат натижасидир. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳам давлатимиз обрусининг дунё миқёсида ортиб бораётганидан далолат эканлиги зикр этилди.
Нуроний отахонлар ва меҳнат фахрийлари билан учрашувда шу бугунги дориломон кунларга шукроналар келтирилди ва Ватанимизнинг порлоқ келажагини тилаб, самимий сўзлар, эзгу тилаклар ва орзулар билан дуолар қилинди.
Тинчлик ва тотувлик, фаровон ҳаёт ва осойишталик мақсадида жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди. Мазкур эҳсон кам таъминланган ва ижтимоий кумакка муҳтож оилаларга етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram