ЁШ ВОЛЕЙБОЛЧИЛАР ҒОЛИБЛИК УЧУН МАЙДОНГА ЧИҚДИЛАР
2022-09-14 17:12:57 137
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалаллардаги ёш спортчилар турли соҳаларда ўзаро куч синашмоқда. Стол тенниси, шашка ва шахматдан сўнг майдонда ёш волейболчилар беллашмоқдалар.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасановнинг маълумот беришича, бугун маҳалланинг 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт мажмуасида маҳалла ёшлари ўртасидаги волейбол мусобақаларига старт берилди. Ғолиб бўлган маҳалла жамоалари сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Парвиз Азизовнинг бизга юборган маълумотларга кўра, мазкур маҳаллада ҳам уюшмаган ёшлар ўртасида беш босқичли олимпиада ўйинларининг бири – волейбол мусобақасининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар етаксининг маълумотига кўра маҳалла ёшлари асосан 4 - ёш тоифаси бўйича куч синадилар. 11-15, 16-21, 22-26, 27-30-ёшли ёш спортчилар ўртасидаги энг иқтидорлилари навбатдаги босқичга йўл олдидар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram