Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРО ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

×

 2022-09-13 17:02:19    154

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани Янгиариқ маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Хидиров онаси туғилган йилини тўғрилаб бериши юзасидаги мурожаати туман адлия бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

         Маълум бўлишича Сўх туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Хидирова Ойнисога 2 маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқролик паспорти расмийлаштириб берилган.

        Ўрганиш давомида Сўх туман ИИБ томонидан 06.05.1997 йилда берилгани CҒ серияли 0826258 рақамли ҳамда 06.12.2019 йилда берилган АC серияли 2517398 рақамли фуқаролик паспортида О.Хидирова 15.06.1928 йилда туғилганлиги белгиланган.

        Бироқ, Сўх туман ФХДЁ бўлимининг 28 май 1962 йилда берилган Хидиров Додомирзо ва Хидирова Ойнисо ўртасида тузилган никоҳ гувоҳномасида Мадалиева Ойнисо 1924 йилда туғилганлигини қайд қилинган.  

        О.Хидированинг ўғли Ш.Шарипов туғилганлик ҳақидаги далолатномани олиш учун Сўх туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилганида 2022 йил 31 май кунги ФҲДЁ бўлимининг маълумотномаси хамда Давлат хизматлари агентлигининг Фарғона вилоят худудий бошқармаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивининг маълумотномасида ҳам О.Хидированинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумот берилганлигига асосланиб, О.Хидированинг аризаси рад этилган.

        Бундан ташқари 02.07.1946 йилда туғилган Хидиров Баҳодирнинг туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувида О.Хидирова 1924 йилда туғилганлигини расмийлаштирилганлиги аниқланди.

        Шу сабабли Сўх тумани адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб О.Хидировани туғилганлик фактини белгилаш юзасидан фуқаролик ушлари бўйича Сўх туман судига даъво аризаси киритилди.

        Даъвога асосан фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Ш.А.Ахйнбаев 2022 йил 4 августда Хидирова Ойнисони 1924 йил 15 июн куни Риштон туманида туғилганлиги қайд этилганлик фактини белгилаш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқарган.

               Б.Эназаров - Сўх туман адлия бўлими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram