АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИГА ОИД ТАҚИҚНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
2022-09-13 16:59:52 151
⚡️Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
⚡️Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов
олиб ташланади.
⚡️Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.
⚡️Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
⚡️Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
⚡️Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн. сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.
⚡️Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Сўх тумани бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram