Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА

×

 2022-09-12 17:26:29    113

PDF юклаш
Чоп этиш


        Республикамизда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган  “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига 10 сентябрда старт берилди ва бу йўналишда ҳам туманимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мусобақа Низоми асосида маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш асосий мақсад этиб белгиланган.

        Бугун туманимизнинг Сариканда маҳалласи, 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақалар ташкил этилди ва ўтказилди. Мусобақаларда иштирок этга ёш спортчилар ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар.

        - Айтиш лозимки, “Беш ташаббус олимпиадаси” орқали маҳаллаларимизда ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш мақсадида ва уларни оммавий тарзда спорт билан мутазам шуғулланишлари учун механизм яратилди. Қишлоқ жойларда ёшлар ва уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” самараси ўлароқ, маҳалла, сектор, туман ва ҳудудий маҳалла терма жамоалари шаклланмоқда. Албатта, бу тизим спортни янада оммалаштирилишда катта аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз, - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.

        Ташкил этилган мазкур спорт мусобақаларида шашка бўйича 48 нафар ва шахмат бўйича 36 нафар ёш спортчилар ўзаро куч синашди. Натижада иккала спорт туридан 8 нафардан – 16 нафар ёш спортчилар мусобақаларнинг навбатдаги босқичига йўлланма олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram