Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ ВА УШБУ МАҚСАДДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-12 15:11:43    87

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туманимизда 2023 қишлоқ хўжалиги йили учун бошоқли дон экиш ишлари бошлаб юборилди. Биринчилардан бўлиб, туманинг “Озод” ширкат хўжалиги миришкорлари бу ишга бел боғлашди. Ғалла экиш ишларини бошлаш учун туманнинг Ғазнов маҳалласида семинар ташкил этилди. Мазкур семинар ишида туман ширкат хўжаликлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва фермерлар иштирок этдилар.

        Семинар аввалида туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков тадбир иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, семинар иштирокчиларига ғаллакорлар олдига қўйиладиган янги талаботлар ҳақида ҳам маълумотлар етказилди. Таъкидландики, 2023 йилдан бошлаб барча ғалла парваришига шуғулланадиган деҳқонларга янги тартиб ва қоидалар жорий этилади. Янги қишлоқ хўджалиги йилидан бошлаб, таркибида бегона ўтлар мавжуд бўлган ғалла қабул қилинмайди. Шунинг учун барча соҳа вакиллари ушбу талаботга қатъий риоя этишлари лозим бўлади. Дон сифатига алоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

        Туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг маълумотига кўра, октябрь ойнинг 10-санасигача экилган ғалладан кўнгилдаги ҳосилни олиш мумкин экан. Туманимизда ғалланинг янги “Супер элита” нави тайёрлаб қўйилган ва барча хўжаликларга етказиб берилган.

        Нуроний отахонлар томонидан янги қишлоқ хўжалигининг унумдорлиги ниятида дуолар қилинди. Биринчи ғалла урурғлари ерга тушди, янги 2023 қишлоқ хўжалиги учун тамал тоши қўйилди.

        Туманимизда 2023 йил ҳосили учун 500 гектарга ғалла экиш режалаштирилган. Умид қиламиз ким, Сўхлик миришкорлар ўз анъаналарига содиқ қолиб, янги 2023 йилги ғалла ҳосилини ҳам нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб оладилар ва режани ҳам ортиғи билан бажаришга эришадилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram