Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-09-10 15:57:01    107

PDF юклаш
Чоп этиш


     Ёш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларни шоҳсупа сари йўл олиш учун йўналтириш мақсадида Республикамизда “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш анъанага айланиб қолган. Бугун 10 сентябрдан Република миқёсида мазкур спорт тадбирининг биринчи босқичи бошланди ва даставвал майдонга ёш теннисчилар чиқдилар.

        Бугун Сўх туманидаги Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинининг 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида беш босқичли "Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи кунида, стол тенниси мусобоқаси ўтказилишига старт берилди. Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.

        Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими раҳбари Шоҳрух Ўктамов ва Сўх тумани ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидовлар ўз сўзларида ёш олмипиадачиларга омад тиладилар. Таъкидландики, “Беш ташаббус олимпиадаси” энг иқтидорли спортчиларни аниқлашда ва уларни муносиб мавқе топишларида катта аҳамиятга эга спорт тадбирига айланиб улгурди.

        - Бугун бизнинг маҳалладан ғолибликни қўлга киритиш учун 42 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ёш теннисчилари майдонда ўзаро белллашдилар. Натижада 8 нафар ёшларимиз сектор босқичига йўлланмани қўлга киритдилар ва уларга қимматбаҳо совға ва дипломлар тақдим этилди, - дея бизга хабар бермоқда Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Умиджон Қосимов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram