Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИГА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2022-09-10 15:25:04    77

PDF юклаш
Чоп этиш


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2021-йил 9-сентябрдаги 562-сон қарорига асосан ўқувчи ёшлар ўртасида республика миқёсида тизимли равишда ҳар йили фан олимпиадалари ташкил этилади. Ушбу олимпиаданинг биринчи босқичи сентябр ойида ўтказилиши белгиланган.

       Мазкур тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш ва энг иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалий ишлар қилинмоқда. Фан олимпиадаси биринчи босқичи, яъни мактаб босқичини ўтказишга доир тадбир ташкил этилди.

       - Албатта, фан олимпиадларини ўтказиш энг иқтидорли ва билимли шогирдларни танлаб олинишида катта аҳамиятга эга. Мактабимизда педагогик жамоа билан мазкур тадбирни ўтказиш юзасидан маслаҳатлашиб олдик ва бу бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди, - дейди мазкур таълим даргоҳи директори Амиржон Темиров.

       Фан олимпиадалари биринчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоят халқ таълим бошқарамси томонидан зарурий кўрсатмалар берилган. Мазкур кўрсатмалар ижроси бўйича халқ таълим бўлими томонидан ҳам амалий ишлар ташкил этилаётир.

               Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram