Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"БУ ЙИЛИ ДЕҲҚОНЛАРИМИЗ УЧУН СЕРДАРОМАД ЙИЛ БЎЛДИ", - ДЕЙИШМОҚДА МИРИШКОРЛАР

×

 2022-09-10 15:23:04    127

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айни кунда туманимизнинг миришкорлари томонидан картошка йиғим-терими жадаллик билан олиб борилмоқда. Бобо-деҳқонлар бир йил давомида пешана тери эвазига етиштирилган "иккинчи нон"ни теришга киришган.

        "Сўх" ширкат хўжалиги миришкорлари-ижарачилари ҳам бугун ўзларига бириктирилган ер майдонларида ҳавас билан ҳосил олишаётир. Чунки етиштирилган картошка ҳосили ҳавас қилса арзигулик.

        - Менинг тасарруфимда 80 сотих ер майдони бор. Бу йил режага асосан 30 сотихга ғалла ва 30 сотих ер майдонига картошка экдик. Ғалла ҳосилини бир гектар ҳисобидан 7 500 килограмм олишга муваффақ бўлдик, асосийси ўзимга 1 тонна 100 килограмм буғдой қолди. Картошка ҳосилидан ҳам ниятимиз катта. Ўртача бир гектардан 40 тонна ҳосил олиш ниятимиз бор, бугун экилган картошкадан салкам 13 тонна ҳосил олдик. 10 сотихдаги шоли ҳам йиғиб-териб олиш арафасида. "Меҳнат қилсанг, даромад оласан" деган сўзга амал қилиб, ҳамиша ҳаракатдамиз, - дейди ширкат хўжалиги ижарачиси Мулложон Сармисоқов.

        Ижарачи ер майдони ҳудудида бўлган туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам олинган ҳосилни кўриб, меҳнаткаш деҳқонга омадлар тилади. Ишончимиз комилки, қилинган меҳнат ва ҳаракатлар деҳқонларимиз учун даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram