Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФА БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИБ, БАРКАМОЛ АВЛОД ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ

×

 2022-09-10 15:20:38    148

PDF юклаш
Чоп этиш


        "Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади". Президентимизнинг айтган бу сўзлари соҳада  амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишларда амалга татбиқ этилаётир. Айтиш лозимки, соҳани ислоҳ қилишда Сўх туманида ҳам кенг кўламли амалий ишлар қилинмоқда. Барпо этилаётган янги умумий ўрта таълим мактаблари бинолари ва таълим даргоҳларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби ишлар мана шундай ислоҳотларнинг нишонасидир.

        Умбара қишлоғидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳоким ўринбосари Илҳом Абдумажидов ҳамроҳлигида мактабда амалга оширилган ва оширилаётган ишлар билан танишди. Мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан ташкил этилган учрашувда янги 2022-2023 ўқув йили режалари муҳокама этилди.

        Айтиш лозим, мазкур таълим даргоҳида бевосита вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтган 2021 йилда реконструкция ишлари амалга оширилди ва мактаб замонавий тарзда таъмирланиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Синфхоналар ва мактабнинг жиҳози ҳам замонавий тарзда амалга оширилган.

        Таълим муассасасида бўлган туман ҳокими мактабдаги муаммолар ва камчиликларни ҳам ўрганди. Мактаб ўқитувчилари туман ҳокимига муаммо ва камчиликлар хусусида мурожаат этдилар ва аниқланган муаммоларнининг ечими бўйича чора-тадбирлар режаси ва "Йўл харитаси" белгилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram