СУҒД ВИЛОЯТИДА ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-09 20:14:29 140
"Рўдакий" мажмўасида бўлиб ўткан бизнес-форумда 50 нафардан ортиқ фарғоналик тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан қатнашдилар. Форумда Суғд ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлари ҳам иштирок этишди.
Икки вилоят манфаати учун ташкил этилган бизнес-форумда 50 дан ортиқ хусусий корхоналар ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Айни дамда Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг сафари Суғд вилоятида давом этмоқда, - дея хабар бермоқда Сўх ТВ мухбири, "Kishvar.uz" интернет нашри муассиси Жаҳонгир Собиров.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram