"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ"ГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2022-09-09 20:09:54 130
Ёшларни бўш вақтини тўғри ва мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг спортга бўлган шавқ ва иштиёқини кучайтириш, истеъдодли спортчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилиб, ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” ёшлар ҳаётидаги энг катта воқелик десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Айни кунда туманимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” нинг навбатдаги босқичига ҳозирлик кўрилмоқда.
Ушбу йўналишда маҳаллаларда фаъолият олиб бораётган ёшлар етакчилари масъулият билан иш олиб боришаётир. Стол тенниси бўйича мусобақаларнинг маҳалла босқичи 10-сентябрда ўтказилиши режалаштирилганлиги боис, Сариканда маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
- “Беш ташаббус олимпиадаси” ёшларимизнинг энг севимли мусобақасига айланиб улгурди. Бу йилги мусобақаларни қизиқалри ва мазмунли ўтказилишига пухта ҳозирлик кўрмоқдамиз, - дейди Сайриканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.
Туманимизнинг барча ҳудудларида ушбу қизиқарли олимпиадага тайёргарлик ишлари авж олган. Умид қиламизки, мазкур мусобақаларнинг навбатдаги босқичи ҳам ёш истеъдодларни саралаб олинишида катта аҳамиятга эга бўлади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати0
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram