Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА ЭНГ ДОЛЗАРБ БЎЛГАН МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-09-09 19:38:47    144

PDF юклаш
Чоп этиш


     “Инсон қадри учун” деган тамойилни кундалик ҳаётимизда амалга оширилиши турли ислоҳотлар, инсон манфаатига қаратилган бунёдкорлик, ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш, яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ва кенг кўламли ишларда намоён бўлмоқда. Зотан, агар халқимиз бизнинг олиб бораётган фаъолиятимиздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.

        Айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Албатта, камчиликлар ва муаммолар йўқ эмас, бор, лекин улар босқичма босқич бартараф этилаётир. Жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали аниқланган муаммолар ечими эса, ўз вақти ва белгиланган муддатда ечилиши аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилиши табиий ҳол. Чунки маҳалладаги муаммо ва камчиликларни ўша ҳудудда яшайдиган фуқаролар яхши билишади.

        Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сўх туманида ҳам маҳаллалардаги энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларла маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш учун ишчи гуруҳ ташкил этилган ва мазкур ишчи гуруҳлар аъзолари туманимизнинг секторлари кесимида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

        Сўх тумани ҳокимнинг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун туманнинг 1-секторидаги маҳаллаларда бўлишиб, бевосита аҳоли билан учрашиб, маҳалладаги муаммо ва камчиликларни ўрганишди. Фуқароларимиз ҳам ушбу ўрганиш жараёнларида фаъол иштирок этишяпти.

        Маҳаллаларимизда долзарб бўлган муаммо ва камчиликлар борки, ушбу муаммоларнинг ечими халқимиз розилигига сабаб бўлади. Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда давлат дастурларига киритилган амалий ишлардан ташқари бошқа ҳудудий муаммолар ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудларда кўп муаммо ва камчиликлар аниқланиши мумкин. Муаммоларнинг руйихати долзарблиги бўйича шакллантирилади ва ушбу маълумотлар Республика даражасидаги коммисияга етказилади. Бундай ишлар амалиётини йўлга қўйишдан асосий мақсад аниқланган муаммо ва камчиликларни босқичма босқич бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб беришдан иборат.

        Ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган муаммоларнинг учта энг долзарб бўлгани танлаб олинмоқда ва уларнинг руйихати шакллантирилиб, республика комисиясига тақдим этилаяпти. Дарҳақиқат, агар аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи энг долзарб муаммолар ўз ечимини топса, кундалик ҳаётимиздаги бошқа муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram