Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

×

 2022-09-09 15:03:09    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш, бу соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда мазкур институтни тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ 2022 йилнинг 16 август куни Давлатимиз раҳбарининг яна бир муҳим ҳужжати - “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-353-сонли Қарори қабул қилинди.

ҚАРОРНИНГ МАҚСАДИ.

Қарорнинг қабул қилинишидан мақсад маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашдан иборатдир.

ҚАРОРНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.

ҚАРОРГА КЎРА:

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳар бир маҳалла учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланмайдиган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

ҚАРОР БИЛАН қуйидагилар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланиши белгиланди:

маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш

ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш

ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси тавсияси асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар);

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Шунингдек, ҚАРОР БИЛАН қуйидагилар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармалари маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланиши белгиланди:

маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш;

маҳалла биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;

маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.

Қолаверса, ҚАРОР БИЛАН Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига:

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш;

2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланишини, шунингдек Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда маҳаллаларнинг ягона классификатори ишлаб чиқилиб, Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш;

Молия вазирлиги билан биргаликда маҳаллалар ташкил этилиши мезонларини улар ҳудудидаги хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш, доимий равишда жамғармалар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб бориш каби вазифалар юклатилди.

 

             МЎМИНЖОН УМАРОВ - Фарғона вилоят судининг судьяси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram