СЎХ ТУМАНИДА “СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2022-09-09 14:57:43 158
Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил январь-август ойлари давомида Сўх туман ДСИ томонидан 521-та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди.
Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 497-та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ЎРҚ 714-сонли конуни билан Сух туманида жами 208 тадбиркорларга 465 000 000 (турт юз олтмиш беш миллион) сўм ортиқча туловини банкдаги хисоб рақамига кайтариш буйича кумаклашилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Фарид Тўрабоев – Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram