Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИДАГИ ИССИҚХОНАЛАРГА ПОМИДОР ВА БОДИРИНГ КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛМОҚДА

×

 2022-09-08 15:02:33    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Айтиш лозимки, ўтаётган 2022 йил туманимиз таърихида унутилмас йил сифатида мўҳрланади. Чунки берилаётган эътибор туфайли куннинг асосий муаммоси - аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли амалий ишлар қилинди.

        Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида 1 000 гектар бўлган, қишлоқ хўжалигида фойдалнмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали юзлаб фуқароларимиз даромад манбаига эга бўлдилар. Массивда ташкил этилган иссиқхоналарда қилинган меҳнат ва саъй-ҳаракатлар туфайли меҳнаткаш халқимиз даромад олишга муваффақ бўлишди. Экилган зироатларнинг ички бозорга чиқарилиши боис, меҳнат қилган фуқаролар муносиб даромад олишди. "Ҳаракатдан баракат" деган мақол бу йилги саъй-ҳаракатлар туфайли ўз исботини топди.

        Айни кунда Жавпаяда иссиқхона ташкил этган тадбиркорларимиз янги ҳосилни экиш ва даромад олиш илинжида ҳаракат қилишаётир. Туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг маълумотига кўра, Жавпаяга бугун 2 000 тўп помидор ва бодиринг кўчатлари (1 000 донадан) олиб келиниб, фуқароларга етказиб берилди.

        Бугун иссиқхоналарда иш қизғин. Тадбиркорларимиз ва иссиқхоналар эгалари олиб келинган зироатларни экишга киришишган. Помидор ва бодирингдан ташқари, барча иссиқхоналарга "бир ҳудуд, бир маҳсулот" тизими асосида чеснок ҳам экилади.

        Массивга "оби ҳаёт" тортиш ишлари октябрь ойидан давом эттирилади. Каврак плантацияларини ташкил этиш ва наматак экиш ишларига ҳам бугундан ҳозирлик кўрилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram