Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ОҚАВА СУВ ТИЗИМИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2022-09-08 14:59:30    145

PDF юклаш
Чоп этиш


        Қишлоқ хўжалиги зироатларини парваришланишида сувнинг ўрни беқиёс. Бежизга сувга "оби ҳаёт" деб таъриф берилмаган. Барчамизга маълумки, туманимизнинг аксарият ҳудудларида суғориш суви танқислиги куннинг асосий муаммосига айланиб қолган. Сув қадрини айниқса, Ҳушёр, Қизилқиёқ ва Шарқобод маҳаллалари ҳудудида фаъолият олиб борадиган миришкорлар яхши билишади.

        Айни кунда мазкур муаммони бартараф этилишида саъй-ҳаракатлар қилинаётир. Сўх тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ўткиржон Болтабоевнинг сўзларига кўра, бўлим ишчи-ходимлари Қизилқиёқ-Шарқобод йўналишидаги суғориш ариғини таъмирлашга қаттиқ бел боғлашган.

        - Ариқнинг, яъни сув йўлининг умумий узанлиги салкам 4 километрни ташкил этади. Ушбу йўналишдаги ариқни таъмирлаш учун ҳашар ташкил этдик. Ҳашар йўли билан янги, қўшимча ариқ ҳам барпо этмоқдамиз. Ҳашарни ташкил этилишида бизга 3-сектор раҳбарияти ва "Ҳушёр" ширкат хўжалиги маъмурияти яқиндан ёрдам беришаётир, уларга раҳмат, - дейди Ўткиржон Болтабоев.

        Табиий офат туфайли зарар кўрган Шарқобод йўналишидаги канал ҳам таъмирланмоқда. Ушбу ариқ сувидан Шарқобод маҳалласидаги салкам 300 гектар ер майдони суғорилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram