Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИДАГИ СЕЛ ЙЎЛИ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2022-09-08 14:56:37    143

PDF юклаш
Чоп этиш


        Хабарингиз бор, туманимиз тоғли ҳудудда жойлашгани боис, айни пурвиқор тоғлар оғўшида жойлашган Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида бундан икки йил олдин юзага келган сув тошқинларида маҳалланинг кўп фуқароларига моддий зарар етказилган. Сел-сув тошқинларини олдини олиш ва ҳудудларда жойлашган сел йўлларини таъмирлаш мақсадида махсус дастур ва лойиҳа ишлаб чиқилган ва айни кунларда ушбу лоиҳалар асосида Девайрон маҳалласида сел йўлини таъмирлашга қаратилган ишлар амалга оширилаётир.

        Давлат дастури асосида бугун туманимизнинг Девайрон ҳудудида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларига барча куч ва воситалар жалб этилган. Сўх тумани “Ўнқирсой” сел йўлини қурилиш-таъмирлаш ишлари "NEW LUCKY BUILDER" хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ишларга давлатимиз бюджетидан 1 миллиард 591 миллион сўм йўналтирилган.

        Девайрон маҳалласи фуқароларининг сўзларига кўра, таъмирланаётган сел йўли “Қўзибек даҳаси” номланади. Қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий аҳоли ҳам яқиндан ёрдам беришаётир.

        Бугун қурилиш майдонида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев қурилиш ишларига бириктирилган корхона вакиллари билан учрашди. Қурилиш ишларини сифатли этиб бажариш ва ушбу ишларни қаттиқ жамоатчилик назорати остида амалга ошириш юзасидан туман ҳокими томонидан кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram