СЎХ ТУМАНИДА КАРТОШКА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНИБ КЕТДИ
2022-09-08 14:49:01 144
Сўхнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси деганда, энг аввало кўз олдимизга туманимизнинг довруғи оламга достон бўлган картошкаси келади. Туманда картошкачиликнинг ўзига хос мактаби яратилган.
Куз фасли кириб келиши билан туманда картошка йиғим-терими бошланиб кетади. Айни кунда тумандаги “Сўх”, “Озод” ва “Ҳушёр” ширкат хўжаликлари миришкорлари йил давомида пешана тери билан етиштирилган картошка ҳосилини йиғиб-териб олишга киришишган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, туманимиз деҳқонлари картошканинг бир гектаридан 60 тоннагача ҳосил олишга муваффақ бўлишган. Сўхнинг картошкаси набалки ўзининг хосилдорлиги, балки ўзининг нотакрор ширин таъми билан ҳам довруғ қозонган.
- Бу йили меҳнаткаш деҳқонларимиз ва ширкат хўжалигида фаъолият олиб бораётган ижарачиларимиз картошка ҳосилидан айниқса, мўл-кўл ва кўнгилдаги ҳосилни олишга муваффақ бўлишаётир. Чунки бу йилги об-ҳаво ва сувнинг сероблиги кўзда тутилган натижани қўлга киритишга замин яратди. Бобо-деҳқонларимизнинг чеҳраларида табассум, чунки қилган меҳнат ва ҳаракатлари ўз натижасини бермоқда, - дейди “Озод” ширкат хўжалиги раиси Мўсобой Сотиволдиев.
Маълумот ўрнида: туманда фаъолият кўрсатаётган ширкат ва фермер хўжалиликлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналар ҳисобидаги 700 гектар экин ер майдонларига картошка экилган бўлиб жами 12 600 тонна картошка етиштирилиши прогноз қилинмоқда. Ҳозирда жами 28 гектар картошка ковлаб олиниб, 488 тонна ширкат ва фермер хўжаликлар ҳамда деҳқон ижорачилар омборларига картошка захира қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram