Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2022-09-07 17:34:48    89

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх туманидаги Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая массивида Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш ва уни ҳудуд фуқароларига бириктириш бўйича амалий ишлар бажарилди. Натижада Жавпаяда 147 та иссиқхона барпо этилиб, ҳудуд аҳолиси ундан фойда ва даромад олиш мақсадида меҳнат қилишаётир.

        Иссиқхоналар аксарият фуқароларга банк кредити ва 20 нафар кам таъминланган фуқароларга субсидия асосида берилди. Айни кунда иссиқхоналарни янги мавсумга тайёрлаш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда.

        Шунингдек, Жавпая массивидаги очиқ ерларни ўзлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти. Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокимининг Сўх туманига ташрифи чоғида массивга сув тортиш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram