Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ҲУДУДИДА ТОВУҚ ВА ҚЎЙ ПАРВАРИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-09-07 17:31:45    82

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туман ҳокими Сайидбаҳром САйидмусаев туманимизнинг 1-секторида жойлашган Ғазнов маҳалласида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва уйма уй юриш орқали ҳудуддаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида фуқаролар билан учрашиб, сўҳбатлашди. Маҳалла аҳолиси билан самимий сўҳбат қилган туман ҳокими барча муаммо ва камчиликларни биргаликда ечиш асосий омил эканлигини қайд этди.

        Туман ҳокимлиги ва саховатпеша ҳомийлар, қўли очиқ тадбиркорлар томонидан маҳаллада яшайдиган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқаро Гулзода Мирёқубовага янги уй қурилмоқда. Янги уй қурилишини охирига етказиш мақсадида туман ҳокими қурилиш материалларини ектазиб бериш бўйича маҳалла раисига кўрсатма берди ва қурилиш материалларининг бир қисмини ўз ҳисобидан қоплашни таъкидлади.

        Маҳалла марказида бир гуруҳ фуқаролар билан учрашган туман ҳокими бўлаётган барча ишларга хайрихоҳ бўлиб, энг аввало ҳудуд ободончилигига ҳисса қўшиш лозимлигини қайд этди. Маҳалла аҳолиси ҳам ҳудуд муаммолари бўйича туман ҳокимига мурожаат этдилар.

        21-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими муассасада фаъолият олиб бораётган барча ўқитувчиларни янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан табриклаб, энг асосий вазифа сидқидилдан ишлаш ва ўсиб келаётган баркамол авлодни Ватан корига ярайдиган кадрлар бўлиб етишлари учун ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади. Зеро давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ишига берилаётган эътибор шуни тақозо этади.

        Мактаб синфхоналари ҳолатини кўздан кечирган туман ҳокими барча кабинетларни таъмирлаш бўйича таклиф билдирди. Синфхоналарни таъмирлаш ва бу ишда амалий кумак кўрсатиш бўйича халқ таълими бўлими мудири Ҳабибжон Жўраев ташаббус кўрсатиб, мактабдаги кабинетлардан бирини ўз ҳисобидан таъмирлаб берадиган бўлди. Ушбу таклиф туман ҳокими томонидан маъқулланди ва эндиликда саховатпеша ташаббускорлар томонидан мактабда таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ўқитувчилар хонаси таъмирини ўз зиимасига олган тадбиркор Фазлиддин Додокаримов томонидан барча керакли маҳсулотлар мактабга етказиб берилади.

        Учрашув жараёнида мактабда фаъолият олиб бораётган ўқитувчилар муаммолари ҳам ўрганилди. Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор асосида иш олиб бори асосий вазифа эканлиги қайд этилди.

        Туман ҳокими томонидан аҳолини ўзини ўзи банд қилиш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда. "Озод" ширкат хўжалиги ҳудудида жойлашган бўш турган омборда бугун туман ҳокими ташаббуси билан паррандачилик йўлга қўйилди. Айни кунда бу ерда 200 бошўдан ортиқ товуқлар парвариши йўлга қўйилган. Мазкур ҳудудни кўздан кечирган туман ҳокими келгусида бу жойда қўй парваришини йўлга қўйиилишини таъкидлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram