Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБЛАРДА 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҒИ” ЧАЛИНДИ

×

 2022-09-05 16:44:22    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туманимизнинг барча таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан "Биринчи қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди ва бу тадбирлар кўтаринкилик билан ўтказилди.

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманнинг Ғазнов маҳалласида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

        “Биринчи қўнғироқ” тадбири мазкур мактабда кўтаринкилик билан ўтди. Мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчиларни ушбу унутилмас кун билан табриклаб, туман ҳокими Президентимиз томонидан таълим соҳасини ислоҳ қилишга берилаётган эътибор, айниқса, Сўх тумани талаба ёшларига кўрсатилаётган ғамхурлик ҳақида гапириб, мазкур мактаб туманда ўзига хос мавқега эга эканлигини таъкидлади. Чунки мактабнинг 45 нафар битирувчиларидан бу йили 14 нафар талаба ёшлар олий таълим даргоҳларига киришга муваффақ бўлдилар.

        Тадбир давомида туман ҳокими томонидан биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари тақдим этилди. Бу йили туманимиз мактабларига 1 712 нафар талаба биринчи синфларга қабул қилинди. Жами ўқувчилар сони 18 071 нафарни ташкил этади.

       Ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабларда биринчи дарс “Мустақиллик дарслари” сифатида ўтказилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ҳалқ таълими бўлими мудири Ҳабибжон Жўраевлар мазкур мактаб ўқувчиларига дарс ўтдилар.

        Мактаб педагогик жамоаси билан учрашган туман ҳокими мактаб жамоасини қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганди. Туман ҳокими ташаббуси билан мактабнинг аксарият синфҳоналари таъмирланадиган бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram