Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОР ТАШАББУСИ БИЛАН САЛКАМ 1 КИЛОМЕТР ЙЎЛ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛДИ

×

 2022-08-27 17:06:58    87

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, давлатимиз раҳбари эътибори ва ғамхурлиги асосида охирги йилларда туманимизда кенг кўламли қурилиш-таъмиралш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни инсон манфаатига қаратилган бунёдкорлик ишлари бугунги кунда ўзининг мантиқий давомини топаётир.

        Туманимизнинг обод ва кўркам гўшага айлантиришга бўлган саъй-ҳаракатлар ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Бунга саховатпеша тадбиркорларимизнинг туман ободончилигига қўшаётган ҳиссаларини алоҳида қайд этиш лозим.

        Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида 4-сектор ҳудудидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сахий инсонлар саъй-ҳаракати туфайли 841 метр масофадаги “Сайл” кўчаси асфальтлаштирилди. Асфальтлаштириш ишларига салкам 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Барча маблағлар саховатпеша тадбиркор Ўктамжон Зарипов томонидан йўналтирилди.

        Тақдимот маросимида иштирок этган туман секторлари раҳбарлари бундай саховатпеша инсонларнинг Ватан оболдигига қўшаёттан ҳиссаларини алоҳида таъкидлаб, бундай хайри ишлар бардавом бўлишига ишонч билдирдилар. Эзгу тилак ва ниятлар билан янги таъмирланган кўчанинг рамзий лентаси қирқилди.

        Маҳалла аҳли ва барча гулистонликлар бундай саховат учун тадбиркорга самимий миннатдорчилик билдирдилар. Ушбу янглик муносабати билан концерт дастури ташкил этилиб, бир пиёла чой устида зиёфат ҳам уюштирилди.

        Янги Ўзбекистонни барпо этилишида саховатманд фуқароларимиз ҳам мана шундай хайрли ишлари билан иштирок этишаётир. Эзгу ниятлар билан амалга оширилаётган сахий инсонларнинг саховат амаллари бардавом бўлсин!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram