МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ МАҚСАДИДА МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-08-27 17:00:50 162
Мустақилликнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимиз ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, бундай ишлар мазкур маҳалла ҳудудида кенг қулоч ёйган.
- Биз ободончилик ишларини маҳалладаги Ҳазрати Али зиёратгоҳидан бошладик. Бунинг учун барча маҳалла ходимларини жалб этдик. Маҳалланинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай ишлар олиб борилмоқда. Мақсадимиз хуш кайфият ва кўтаринкилик билан байрамни муносиб кутиб олишдан иборат. Маҳалламиз ҳудудидаги қабристонлар ва зиёратгоҳларда ҳам мустақиллигимизнинг 31-йиллиги муносабати билан ободонгарчилик ишлари амалга оширилмоқда, - дейди маҳалла раиси.
Шунингдек, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси ташшабуси ҳамда саховатманд фуқаролар ҳомийлиги асосида бугун Ҳазрати Али маҳаласининг марказий кўчасига 2022−2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 7 йўналиши"нинг баннерлари ўрнатилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад тараққиёт стратегияси мазмун ва моҳиятини аҳолига тарғиб қилишдан иборат эканлигини маҳалла раиси ўз маълумотида таъкид этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram