Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ КУМАККА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-08-25 18:23:22    83

PDF юклаш
Чоп этиш


     Айтиш лозимки, айни улуғ айёмлар арафасида, байрам тадбирларида кам таъминланган фуқаролар, ижтимоий кумакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш одамийликнинг эзгу амалларидандир. Шикаста қалбларга ташриф инсонлар қалбида меҳр-муҳаббат, самимийлик ва хайрихоҳлик каби фазилатларни уйғотади.

        Кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олиш Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқклаш бўлими ходимлари учун анъанага айланиб қолган. Мазкур бўлим бошлиғи Рустамжон Мамажоновнинг сўзларига кўра, бўлим ходимлари байрам арафасида Шарқобод маҳалласига ташриф буюрди.

        Қўриқлаш бўлими ходимлари истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида совға саломлар билан табриклаш мақсадида Сўх тумани Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини “Фаровон” кўчасида яшовчи, “Аёлар дафтарида” турувчи фуқаро Абдурахмонова Маҳбубахон Ҳасанбоевна хонадонида бўлиб, онахон ҳолидан хабар олдилар.

        Онахонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Онахон ўз хурсандчилигини самимий сўзлар ва эзгу тилаклардаги дуолар ила изҳор этди.

                  Сўх тумани ҳокмилиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram