Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМГА ТАЙЁГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-08-22 11:16:52    84

PDF юклаш
Чоп этиш


        "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!". Ушбу эзгу шиор остида туманимизда бугунги кунда барча жабҳаларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини халқимизнинг кўтаринки кайфиятидан ҳам билишимиз мумкин.

        Агар охирги икки ёхуд беш йилдаги ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, биргина Сўх туманида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Бу ишларнинг барчасида Республикамиз ҳукумати ва Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги мужассам.

        Инсон қадри улуғланган юртда барча эзгу амаллар ва бажарилаётган ишлар мана шу хайрли мақсадни кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятдлидир. Бўлаётган эътибор ва ғамхурликларга хайрихоҳлик ва холис назар билан қараш бўлаётган ишлар самарасини янада купайтиради.

        Туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам мана шундай эзгу амаллар натижаси ҳисобланади. Қувонарлиси, шундай хайрли амалларда халқимиз ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар.

        Девайрон маҳалласида қурилаётган ва айни дамда фойдаланишга топшириш арафасида бўлган янги уй-жойлар ҳудудида ҳам бугун иш қизғин. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан бошланган ҳашар ободончилик ишлари билан давом этмоқда.

        Янги уйлар ҳовлисида "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида арча дархтлари ва турли хил гул кўчатлари экилиб, ўтқазилди. Бу ишларда айниқса, маҳалланинг ёшлар етакчиси фаоллик кўрсатмоқда.

        Шунингдек, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ҳам янги "дом"ларга электр линияси тортиш ва электр энергияси таъминотини йўлга қўйиш мақсадида фаолият олиб боришмоқда. Янги уйлар ҳудудига янги трансформатор ўрнатилди ва соҳа ходимлари томонидан электр линиялари тортилди.

        Соҳа мутахассисининг сўзларига кўра, мазкур тармоқда ўлчаш ва тест ишлари олиб борилгандан сўнг, бутун уйлар электр тармоғи билан тўлиқ таъминланади.

        Маълумот учун: туманимиз 1-сектори ҳудудидаги Девайрон маҳалласидаги янги кўп қаватли уй-жойларга давлатимиз бюджетидан 10 миллиард 90 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Мазкур иккита 5 қаватли ҳар бири 60 хонадондан иборат янги уй-жойларни яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram