САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИДА ҲАМ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИДАН МАҲАЛЛА АҲЛИ МАМНУН
2022-08-18 18:39:17 127
Инсон қадри улуғланган юртда ҳар куни байрам, ҳар куни тантана. Давлатимиз раҳбари эътибори доирасида амалга оширилаётган ўзгаришлардан халқимиз миннатдор ва мамнун. Ислоҳотлар самарасидан хурсанд халқнинг эртанги кунга ишончи кучли. Чунки қисқа муддат давомида анча-мунча муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топди. Ҳаракатлар ва интилишлар самараси ўлароқ, албатта, бошқа камчиликлар ва муаммоларимиз ҳам бартараф этилади. Бунинг учун ишонч ва албатта, сабр керак.
Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида туманимиз узра янги иншоотлар, бинолар, марказлар, янги қиёфа касб этган кўчалар фойдаланишга топширилмоқда. Бугун Сариканда маҳалласидаги Абдурауф Фитрат кўчасида яшайдиган инсонларнинг кайфияти ўзгача. Бу маҳаллада ушбу кўча тўлиқ таъмирланди. Давлатимиз бюджетидан йўналтирилган салкам 250 миллион сўм эвазига қарийб 500 метрдаги масофа бетонлаштирилди.
Тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча Сарикандаликларни ушбу қувончли кун билан табриклади ва бундай ишлар туманимиз узра мунтазам давом этишини таъкидлади. Тақдимот маросимида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар иштирок этишди.
Бир пиёла чой устида бошланган тантана байрам тантанасига уланди ва маҳалладошлар кечгача байрам қилишди.
Ҳа, кундан кунга чирой очиб бораётган юртга мана шундай тўйлар ва тантаналар ярашади. Мана шундай тантана ва шодиёналаримиз бардавом бўлсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram