Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-18 17:14:37    87

PDF юклаш
Чоп этиш


           Туманимиз миқёсида истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Туман марказий ўйингоҳида фавқулодда вазиятлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган махсус тактик-ўқув машқлари ҳам айни шу мақсадни ўзида мужассам этди.

           “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этишда туман ФВДТ хизматларининг ўзаро хамкорлигини ташкил этиш” мавзусидаги ўтказилган мазкур тадбирда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.

Махсус тактик-ўкув машқларида туман ҳокимининг ўринбосари Содиқжон Мурзосв иштирок этди ва тадбир жараёнида ўкув-машқга жалб қилинган фуқаро муҳофазаси хизматлари ва тегишли корхона-ташкилотлар шахсий таркиби ва техникаларининг саф кўриги утказилди.

           Тадбир давомида иштирок этган барча хизматлар вакиллари фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ва жабрланувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан маълумотлар бердилар.

           Тадбирда куз-қиш даврида юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан доимий тайёргарликдаги тузилмаларнинг тайёргарлиги текширилди.

Туман фуқаро муҳофазаси йиғма командаси ва доимий тайёргарликдаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шайлиги, махсус техникаларининг созлиги, керакли асбоб-анжомлар билан таъминланганлигини ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри харакат килишга тайёрлиги ўрганилди.

Махсус тактик-ўкув машқ режасига асосан белгиланган ўқув нуқталарида туман фуқаро мухофазаси доимий тайёргарликдаги тузилмалари томонидан аварияларни бартараф этиш, ёнғин ўчириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва фуқароларни тартибли равишда эвакуация килиш амалий тадбирлари бажарилди.

                      Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram