Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗ МАРКАЗИГА НАҚЛИЁТ ВА ПИЁДАЛАРНИНГ ҲАРКАТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ЯНА БИТТА СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ

×

 2022-08-18 09:09:42    77

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, бугун Республикамизнинг энг олис ва чекка ҳудудлари ҳам обод ва озода гўшага айланиб бормоқда. Биргина Сўх туманида амалга оширилаётган ишлар асрларга тенг десак, муболаға эмас. Бевосита давлатимиз раҳбарининг эътибори доирасида амалга оширилаётган ишлар бу олис гўшанинг янада чирой очиши ва обод бўлишига сабаб бўлаётир.

        Хабарингиз бор, бир пайтлар Сўх туман мақомида бўлса ҳам, унда нақлиёт ҳаракатини тартибга солувчи светофор йўқ эди. Туманда светофорнинг йўқлигини ҳатто "Поле чудес" бошловчиси Леонид Якубович ҳам билган ва бу бўйича шоусининг иштирокчисига савол ҳам берган. Табиийики, иштирокчи саволга жавоб топа олмаган. Бугун Сўхни дунё танимоқда. Бунинг ҳаммаси давлатимиз раҳбари эътибори ва ғамхурликларининг самарасидир.

        Бугун туманимизга яна битта светофор ўрнатилди. АТ "Халқ Банк"и жойлашган чорраҳага ўрнатилган янги светофор асосан транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш учун хизмат қилади.

        Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевнинг сўзларига кўра, Истиқлол маҳалласининг кириш қисмига ўрнатилган бу светофордан ташқари, туманниг бошқа ҳудудларига ҳам нақлиёт ҳаракатини тартибга солиш мақсадида светофорлар ўрнатилади.

        Маълумотларга кўра, келгусида йўлларда ҳаракатни тартибга солиш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўрнатилган светофорлардан ташқари кўзатув видеокамералари ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

        Дарҳақиқат, йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракати тартибга солинса, биринчи навбатда инсон саломатлигини асрашда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram