ЛЕНБУРДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАРДА БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2022-08-17 10:47:20 137
Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида туманимиз ҳудудида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Байрамга муносиб пешвоз чиқиш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги Ленбур маҳалласи фуқаролари ҳам ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишаётир.
Бундай хайрли ишларга ленбурликларни маҳалла миқёсида давлат дастури асосида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари ундамоқда. маҳалланинг ички кўчаларида бетонлаштириш ишларининг олиб борилиши аҳолининг хурсандчилигига сабаб бўлаётир.
- Маҳалламиз ҳудудида бу йили кўп ишлар қилинди. Аксарият хонадонларга ичимлик суви тармоғи тортилди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, агар қурилаётган сув омбори фойдалнишга топширилса, Ленбурнинг ҳар бир хонадонига "оби ҳаёт" кириб келади. Ички кўчаларимиз ҳам бугунги кунда давлат дастури асосида бетонлаштирилмоқда, - дейди маҳалла раиси Ғайратжон Неъматов.
Соҳа ходимлари томонидан бугун маҳалланинг "Лочин" кўчасида бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 500 метр масофага салкам 250 миллион сўм маблағ йўналтирилган ушбу жараён жамоатчилик назорати остида давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram