Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧАДАГИ ЭСКИ СИМЁҒОЧЛАР ЯНГИСИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛМОҚДА

×

 2022-08-17 09:41:12    138

PDF юклаш
Чоп этиш


        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 август кунгидаги “Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарори ҳамда “Обод қишлоқ” давлат дастурларига асосан туманда 2021 йилда бошланган қурилиш, ободонлаштириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр ва табиий газ тармоғини таъмирлаш бўйича ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

        Хабарингиз бор, бу йили туманимизнинг Чашма ва Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинлари "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, ушбу дастур асосида мазкур маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.

        Айни кунда Қалъача маҳалласидаги ички кўчаларда электр тармоғини модернизация қилиш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сўх туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари томонидан амалий ишлар қилинмоқда. Эски симёғочлар ўрнига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, замонавий сип кабеллар тортиш ишлари олиб борилмоқда.

        Маълумот учун: туманимиздаги маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2021 йилда туманга 2,4 млрд сўмлик 5 дона янги трансформатор, 683 дона темир-бетон таянчлар олиб келинди ва 23 км янги электр тармоқлари тортилди.

        Айни кунда туманимиз ҳудудидаги барча маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида бундай ишлар жадаллки билан давом этмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram