Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА БУГУНДАН КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2022-08-17 09:37:33    81

PDF юклаш
Чоп этиш


        Мана бир неча кундирки, 2-сектор ҳудудидаги Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш, табиий газ таъминотидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳашар ташкил этилиб, давом этмоқда. Ҳазрати Али маҳалласи раиси Субҳонли Нишонов ташаббуси билан бошланган бу эзгу амалларда барча маҳалла аҳли, айниқса, ёшлар фаоллик билан иштирок этишяпти.

        - Мақсадимиз аҳолига куз-қиш мавсумида муаммоларсиз табиий газ етказиб беришдан иборат ва яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, ҳар биримиз ушбу неъмат қадрига етишимиз лозим, тўловларни ўз вақтида амалга оширишимиз керак. Ташкил этилган ҳашарда ва техникаларни жалб этилишида бизга туманимиз прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов амалий кумак кўрсатишди. Бунинг учун сектор раҳбари ва барча маҳалла фидойиларига самимий миннатдорчилик билдираман, - дейди маҳалла раиси.

        Туман газлаштириш идораси ишчи-ходимлари томонидан табиий газ қувурларидаги носозликлар таъмирланмоқда. Шунингдек, газ қувурларини тозалаш ишлари олиб борилиб, бу ишларда соҳа мутахассисларига ҳашарчилар яқиндан кумак беришаётир.   

        Ҳа, бугун ҳалқимиз истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида мана шундай хайрли ишларда фаоллик кўрсатишмоқда. Зотан, аҳилиик бор жойда ривожланиш ва тараққиёт бўлиши айни ҳақиқат.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram