Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ ҲАМ ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2022-08-16 17:02:10    72

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтган етти ой давомида кенг кўламли ободончилик ишлари амалга оширилди. Инвестицион дастур асосида маҳалланинг ички кўчаларида бетонлаштириш ишлари олиб борилди.

        Маҳалла аҳли билан учрашган туман ҳокими улар билан сўҳбатлашди. Бўлаётган ўзгаришлардан хурсанд бўлган маҳалла аҳли бундай эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

        Маҳалла ёшлар етакчиси Муҳиб Аъзамжоновнинг сўзларига кўра, бу йили маҳалланинг ички кўчаларида бетонлаштириш ишлари олиб борилиб, шу кунгача 500 метр ички кўчалар таъмирланди ва бу хайри ишларга давлатимиз бюджетидан қарийб 250 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бундай хайрли ишлар маҳалланинг "Қувви" кўчасида ҳам амалга оширилиб, маҳалла аҳли иштирокида мазкур янги бетонлаштирилган кўчанинг "рамзий лентаси" ҳам қирқилди.

        Айтиш лозимки, маҳаллада ҳали қилингадиган ишлар кўп. Қувонарлиси, муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ўз ечимини топмоқда. Туман ҳокими маҳалла аҳли билан бўлиб ўтган сўҳбат чоғида ички кўчаларнинг қолган қисми ҳам таъмирланишини қайд этди.

        - Бунинг учун озгина сабр ва нуронийларимиздан дуо лозим, чунки барча камчилик ва муаммолар навбати билан ечилмоқда. Маҳалланинг барча ички кўчаларида ҳам шағаллаштириш ва бетонлаштириш ишлари албатта амалга оширилади, - деди туман ҳокими сўҳбат давомида.

        Дарҳақиқат, агар ҳар биримиз бўлаётган ўзгаришларга хайрихоҳ бўлсак, барча муаммо ва камчиликлар албатта ўз ечимини топади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram