Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ – ЮРТ ОБОДЛИГИ

×

 2022-08-16 16:58:16    78

PDF юклаш
Чоп этиш


     Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимиз ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, маҳаллада байрамга бағишлаб кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилаётир.

           - Туманимиз ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида берилган топшириқларини ижро этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиладик ва маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати” комисияси аъзолари иштирокида маҳалла ҳудудидаги хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Маҳалламизда ташкил этилган ва яқинда фойдаланишга топширилган давлат мактабгача таълим ташкилотидаги муаммолар ўрганилди ва унинг ижроси юзасидан тегишли ташкилотлар хабардор қилинди, - дейди маҳалла раиси.

        Маҳалла раисининг маълумотига кўра, аҳоли ўртасида истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида “Маҳаллабай” тизими орқали хонадонма хонадон ва уймауй юриш орқали тарғибот ишлари олиб борилаётир. Тарғибот ишлари самараси ўлароқ, фуқаролар маҳалла ободончилигига эътибор қаратишмоқда. Кўчаларни тозалаш, деворларни оқлаш, дарахтларга шакл бериш ва кўчалардаги ариқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

        Ишлар самарасини кучайтириш мақсадида маҳалла раиси ташаббуси билан ҳашар ҳам ташкил этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram