Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"СОҲИЛ" ДА ҚУРУВЧИЛАР КУНИ ТАНТАНАЛИ ТАРЗДА НИШОНЛАНДИ

×

 2022-08-13 17:06:36    294

PDF юклаш
Чоп этиш


        Президентимизнинг 2017 йил, 7 августдаги 5136-сонли Фармонига асосан Республикамизда август ойининг иккинчи якшанбаси "Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни" сифатида нишонланади. Олтинчи маротаба қайд этилаётган мазкур байрам тадбири бугун туманимизнинг "Соҳил" дам олиш масканида тантанали тарзда нишонланди.

        Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари соҳа вакилларини қутлаб, туманда ушбу соҳа ходимлари саъй-ҳаракатлари туфайли кенг кўламли қурилиш-таъмиралш, ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаб ўтдилар. Сўх туманида қурувчиларнинг ўзига хос мактаби борлиги ва ушбу соҳа вакиллари шарофати туфайли туманимиз кундан кунга чирой очиб бораётганини таъкидлаган туман ҳокими Ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ марҳум қўли гул усталар ва қурувчилар номини фахр билан тилга олди.

        Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа фахрийлари - қурувчи ва меъморларга, шунингдек, айни кунда ушбу соҳада фаъолият олиб бораётган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Тантанали байрам тадбири бир пиёла чой устида, санъаткорларнинг дилтортар кўй-қўшиқлари билан янада файзли ва чиройли ўтди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram